Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бартараф этилганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, соат 19:37да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4 қаватида ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат  20:30 да қуршаб олинган ва соат 20:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, пойтахтдаги «Корзинка»да ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди