Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси кучли газ ҳиди келаётганидан шикоят қилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси 10 август куни ҳудудда кучли газ ҳиди келаётганидан шикоят қилди. Туман ҳокимлиги бу бўйича тушунтириш берди.

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишичаҳ, 9:00 дан бошлаб «Мирзо Улуғбектумангаз» газ таъминоти бўлими авария диспетчерлик хизматига ушбу ҳолат юзасидан кўплаб буюртмалар келиб тушган. Буюртмалар сони кескин кўпайиб кетгани сабабли бош муҳандис, уста ва чилангарлар томонидан буюртмалар жойларга чиқиб ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида тумандаги ГТПларнинг кириш-чиқиш босими меъёрда экани, газга одорант миқдори кўп қўшиб юборилгани аниқланган. Маълумот ўрнида, табиий газ рангсиз, ҳидсиз, кўзга кўринмайдиган бўлгани учун унга этилмеркоптан (одорант) моддаси қўшилади.

Ҳолат юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар туман газ таъминоти ходимлари томонидан хонадонларга чиқилиб, тўғрилаш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа вақт ичида газ таъминотида меъёрий ҳолат жойига келиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилга бориб суюлтирилган газ ҳажмининг ойлик фондини босқичма-босқич 56 минг тоннагача ошириш, 69 минг дона газ баллонларини аҳолига фойдаланиш учун етказиб бериш режалаштирилган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди