0:16 | 10.08.22 229

Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди

Ҳозирда ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар сабаби маълум қилинди

Хитой Халқ-озодлик армияси Тайван оролини ўраб олиш ва қамал қилиш бўйича машғулотлар ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда «South China Morning Post» хабар берди.

Фото: «AP»

Бўлажак машғулотлар «биргаликда мудофаа» ва ўзини-ўзи бошқарадиган оролни «қўшма блокада» қилиш амалиётига тайёргарликни назарда тутган. Шу билан бирга, машқларни бажариш санаси кўрсатилмаган. Мутахассислар Хитой расмийлари Тайван ҳудудидаги ҳозирги кенг кўламли машқларни мунтазам ўтказиши мумкинлигини тахмин қилган.

Ўз навбатида, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда Тайван атрофида бўлиб ўтаётган машғуотларга изоҳ берган. Жумладан, армия Тайван атрофида ҳарбий машғулотларни фақат АҚШга огоҳлантириш ва Тайпейдаги айирмачиларга сабоқ сифатида ўтказаётгани билдирилган.

«АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга қизғин ташрифига жавобан кўрган чораларимиз мутлақо қонуний ва асослидир. Бу провокаторлар учун огоҳлантириш ва тайванлик сепаратистлар учун ибратли сабоқдир. Хитой халқи ўз ватанининг бирлигини таъминлашга интилишда бирдам, бу қайтариб бўлмайдиган буюк тарихий воқеа», — деган ТИВ матбуот котиби Ван Вэньбинь.

Аввалроқ Тайван Хитойнинг таҳдидларига жавоб қайтарганди. Шунингдек, Хитой Тайван атрофига 68 та самолёт ва 13 та кема юборганди.