Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди

Хитойлик олимлар ҳам учиб, ҳам суза оладиган дронни ишлаб чиқди. Бу ҳақда «South China Morning Post» хабар берди.

Фото: «Flipboard»

Қурилма Нанкин университети мутахассислари томонидан амалга оширилган. У тўртта паррак, шу жумладан олдинги иккита айланувчи паррак томонидан бошқарилади. Дрон икки букланувчи қанот ёрдамида учади, максимал ҳаво тезлиги соатига 120 километрни ташкил қилади.

Қанотларнинг мавжудлиги туфайли дрон парвоз вақтида энергияни тежайди ва узоқроқ миссияларни бажариши мумкин. Техниканинг кенглиги тахминан икки метрга етади.

Таъкидланишича, дрон ҳарбий вазифаларни ҳам бажариши мумкин, масалан, разведка, миналарни қидириш ёки нишонларга бевосита ҳужум қилиш. Бунинг учун у сув остига шўнғиш қобилиятига ҳам эга. Жумладан, сув остида унинг қанотлари букланади ва қурилма сув ости кемасига ўхшаш кўриниш беради.

Аввалроқ БАА ҳукумати дрон учиришни тақиқлагани ва Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятларда дронлардан фойдаланиши маълум қилинган. Шунингдек, жанговар дрон биринчи марта бошқарилмаган ҳолатда одамга ҳужум қилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди