Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг бир йиллиги — суратларда

АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги 20 йиллик фаолияти тўхтагани, Афғонистон ҳукумати қулагани ва «Толибон» Кобулда ҳокимиятни эгаллаб олганига 2022 йил август ойида бир йил тўлди. Ҳокимият ҳаракат қўлига ўтгач, санкциялар ва валюта захираларининг музлатилиши миллионлаб афғонларга зарба берди. «Bugun.uz» қўшни мамлакатда «Толибон»нинг бир йиллик ҳукмронлиги даврида қандай ўзгаришлар кузатилганини суратларда намойиш қилади.

«Толибон» жангарилари зилзиладан омон қолганларга ёрдам кўрсатилаётган жойни қўриқламоқда ва кўрсатмалар бермоқда. Фото: «The New York Times»

Афғонистон иқтисодиётининг катта қисми 2021 йил августигача чет эл ёрдамига боғлиқ бўлган. Бироқ «Толибон» ҳукмронлиги хорижий ёрдамга нуқта қўйган.

Ўнлаб йиллар давом этган уруш, олдиндан айтиб бўлмайдиган иқлим ва такрорий қурғоқчиликнинг таъсири 20 миллионга яқин одамни очарчиликка етаклади.

Тўйиб овқатланмаслик аҳоли орасида кенг тарқалди. Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, ҳар 3 афғондан 1 нафари оч, 2 миллион бола эса тўйиб овқатланмайди.

Кобулнинг Эски шаҳрида аёллар ва болалар хайрия нонини олмоқда, 2021 йил 16 сентябрь. Фото: «AP»
Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги новвойхона олдида бир киши нон тарқатмоқда. 2021 йил 2 декабрь. Фото: «AP»

Афғонистонда одамлар озиқ-овқат сотиб олиш учун буйраги ва ҳатто ўз фарзандларини сотишга ҳам уринган. Жумладан, бир оиланинг 5 аъзоси шундай операцияга рози бўлган. Айрим органлар тахминан 1500 долларга сотилган.

«Толибон» ҳукмронлигида очарчилик туфайли буйрагини сотганлар. Фото: «Saednews»

«Толибон» ҳукмронлигида аёлларга нисбатан тақиқ ва чекловлар кучайди. Жумладан, улар ўрта таълим олишдан маҳрум ва аксарияти соғлиқни сақлаш ва таълимдан бошқа соҳаларда ишлай олмайди. Аёлларга доим эркак васий ҳамроҳ бўлишга мажбур бўлиб, жамоат жойларида юзларини ёпиб юришлари талаб қилинган. Хатто, аёллар учун айрим спорт турлари ҳам тақиқланган.

Афғонистондаги яширин мактабда қиз дарсда қатнашмоқда. Фото: «The Guardian»
Афғонистоннинг Кобул марказида «Толибон» жангарилари қўриқлаётган пайтда афғон аёллари эски бозордан ўтмоқда. 2022 йил 3 май. Фото: «AP»
«Толибон» расмийси Забиҳуллоҳ Мужоҳид аёлларга жамоат жойларида бурқа кийишни буюрди. Фото: «AFP»

Афғонистонда тақиқ нафақат аёлларга, балки эркакларга ҳам қўлланилди. Бир вақтнинг ўзида турли жинс вакилларининг биргаликда дам олиши тақиқланди, яъни аёлларга якшанба, душанба ва сешанба кунлари, эркакларга эса ҳафтанинг қолган барча кунларида истироҳат боғларига боришга рухсат берилди.

«Толибон» жангарилари Кобулдаги қароқчилар кемаси аттрационида учмоқда, 2021 йил 28 сентябрь. Фото: «AFP»
Афғонистонлик эркаклар боғда педалли қайиқда сайр қилмоқда, 2021 йил 10 сентябрь. Фото: «Reuters»
Кобулдаги гўзаллик салонлари олдида осилган аёллар суратлари хиралаштирилди. Фото: «Reuters»
Соқолни кесишга рухсат берилган, аммо соқол олиш мумкин эмас. Фото: «Reuters»
Афғонистонлик аёллар Ҳилманддаги шифохонада даволанишни кутмоқда. Фото: «Reuters»
«Толибон» жангчилари Кобулдаги назорат-ўтказиш пунктида. Фото: «Reuters»
«Толибон» жангчиси футбол маҳоратини синаб кўрмоқда. Фото: «Reuters»
Афғонлар Покистон-Афғон чегараси очилишини кутмоқда. Улар Покистон ҳукуматидан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган афғонлар учун жараённи енгиллаштиришни талаб қилмоқда. Фото: «Reuters»
Афғонистонлик бола «Афғонистон Ислом Амирлиги» байроқларини сотмоқда. Фото: «Reuters»
Кобулда бурқа кийган аёл боласи қўлида қуш бозорида сайр қилмоқда. Фото: «AFP»

Республикада «Толибон» ҳаракатининг ҳукмронлигига бир йил тўлди, бироқ ҳозиргача ҳеч бир давлат уни тан олгани йўқ.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди