АҚШ армияси Тожикистонда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

АҚШ қуролли кучлари Тожикистонда «Минтақавий ҳамкорлик – 2022» машғулотларини ўтказишни бошлади. Бу ҳақда «avesta.tj» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, манёврлар 10 августь куни бошланган ва ўн кун давом этади. Улар АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган. Машғулот иштирокчиларини АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершайм кутиб олган.

«Минтақавий ҳамкорлик» ҳар йили Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари, АҚШ ва бошқа иштирокчи давлатлар ўртасида барқарорликни таъминлаш, терроризмга қарши курашиш, ҳамкорлик ва қўшма имкониятларни ривожлантириш бўйича кўпмиллатли операцияларни кучайтиришга қаратилган машғулотдир. Уларда АҚШ, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилиши маълум қилинган. Тожикистон президенти армияни тайёр туришга чақирган. Шунингдек, Тожикистон армияси ҳақида сохта хабар тарқатганларга жазо тайинланиши маълум қилинганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди