АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини билдирди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев АҚШ элчиси Дениел Розенблюм билан учрашув ўтказди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё» агентлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон—Америка кўп қиррали ҳамкорлиги кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Ўзаро қизиқиш ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатишга интилиш туфайли икки томонлама ва минтақавий шериклик йўналишида эришилган ютуқлар мамнуният билан қайд этилган.

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини ҳар томонлама кўриб чиққан. Хусусан, 2022 йилнинг биринчи яримида ўзаро товар айланмасининг 31 фоизга ўсгани ва бу кўрсаткич 247,5 миллион долларга етгани қайд этилган. Савдо муносабатларини жадаллаштириш ҳамда импорт-экспорт операциялари номенклатурасини кенгайтириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланган.

Учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган. Масалан, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, истиқболли соҳаларда турли лойиҳаларни амалга оширишда АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFS) билан ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинган.

Бундан ташқари, томонлар йиллар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва минтақалари ўртасида йўлга қўйилган мазмунли ва самарали мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.

«Дениел Розенблюм АҚШнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида 5-йиғилиш бўлиб ўтганди. ЖСТга аъзо бўлиш доирасида фаол икки томонлама музокаралар ўтказиш, алоҳида қўшимча ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш каби жорий йилнинг охиригача амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилан эди.

Ўзбекистон бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги, 6-йиғилишини жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ЖСТ Котибиятига Ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда сўровларга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа ёналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги таъкидланганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади