БМТ Бош котиби тинчлик рамзи деб билган мамлакат номини айтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш Мўғулистонга расмий ташрифи чоғида бу мамлакатни «нотинч сайёрадаги тинчлик рамзи» деб атади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинди.

Фото: «Reuters»

Ташкилот бош котиби Улан-Баторда Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батцецег Батмунх билан учрашган, шундан сўнг матбуот анжуманида нутқ сўзлаган. У драматик геосиёсий кескинлик ва кенг кўламли можаролар ҳукм сураётган дунёда Мўғулистон ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида кўплаб бошқа давлатлар учун намуналигини билдирган.

«Биз ўн йилликлар ичида биринчи марта одамлар яна ядро уруши бўлиши мумкин деб ўйлаётган дунёда яшаяпмиз. Ядро уруши ҳақиқатга айланмаслигига тўлиқ амин бўлишимиз мумкин бўлган ягона шарт бор — бу бундай қуролларни тўлиқ утилизация қилишдир», — деган Гутерриш.

Унинг Мўғулистонга ташрифи Жануби-Шарқий Осиёга иш сафари доирасида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон парламенти депутати Дамдин Цогтбаатар урушдан қочиш учун дунё раҳбарларини бункерга қамаб қўйишни таклиф қилганди. Унинг сўзларига кўра, кучсиз давлатлар кучли давлатларнинг умумий тил топишишини кутиб ўтира олмайди.

«Биз бунга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳолда мамлакатимизнинг йўқ бўлиб кетишини истамаймиз», — деган сиёсатчи.

Шунингдек, Мўғулистон президенти давлат ташкилотларига Чингизхон портретини ўрнатишни буюрган. мазкур буйруқ берилганидан кейин Мўғулистонда Чингизхон портретларига талаб кескин ошган. Биринчилар қаторида Мўғулистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Қувайтдаги элчихоналарига Чингизхон портрети ўрнатилган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди