Экоқўмита Тошкентда 12 та дарахтга шикаст етказилганини аниқлади

Давлат экология қўмитаси Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 12 та дарахтга шикаст етказилганини аниқлади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманнинг Шота Руставели кўчасида дарахтлар шикастланиши юзасидан  ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарга кўра, Давлат экология қўмитаси масъуллари ва Тошкент шаҳар экология бошқармаси ходимлари, Яккасарой тумани ҳокимияти ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилганида қуйидагилар маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида кўчадаги 28-уй ёнида қурилиш компанияси томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётгани, мазкур қурилиш ишлари жараёнида 5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтларининг илдиз қисмларига ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикаст етказилгани, дарахтларнинг суғориш тизими олиб ташлангани ва бунинг оқибатида «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 26 ва 32-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланган.

Дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун   «MILLIMETRE CONSRUCTION COMPANY» МЧЖ раҳбари У.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун тақдим этилмоқда.

Фото: Экоқўмита

Шу билан бирга, қурилиш компанияси масъулларига ҳудуддаги мавжуд дарахтларни муҳофаза қилиш, уларга биотехник тадбирларни амалга ошириш ва экологик талаблар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кафолат хати олинган.

«Discovery Invest» компанияси Тошкентнинг Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 11 та дарахтнинг илдизига шикаст етказгани хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди.

Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади