Фарғонада 64 ёшли абитуриентнинг жавоб варақасини бошқа абитуриент белгилаб берди

Фарғона давлат университети стадионида 10 август куни тест топширган 64 ёшли абитуриентнинг жавоб варақасини бошқа абитуриент белгилаб берди. Давлат тест маркази мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2-сменада ўтказилган тест синовида абитуриент М.Очилов (64 ёш) тест топшириқларини ишлаб бўлганидан сўнг кўзи яхши кўрмаслигини, чироқ ёруғида жавобларни белгилашда доирачаларни адаштириб юбораётганини айтиб, жавобларни кўчириб беришда ёрдам сўраган.

Ҳолат Давлат тест маркази ходимлари томонидан кўриб ўрганилган ҳамда абитуриентга тест топшириқлари китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасига бўяш учун шу гуруҳдаги тест топшириқларини ишлаб бўлиб, топширган абитуриент (М.М.Ахмадалиева) томонидан ёрдам кўрсатилган.

Бунда ёрдам сўраган абитуриент (М.Очилов) қайси саволга қайси жавобни бегилаш кераклигини айтиб турган ва ёрдамчи абитуриент (М.Ахмадалиева) жавоблар варақасига бўяшга ёрдам берган. Жараён гуруҳдаги қолган абитуриентларнинг розилиги асосида Давлат тест маркази ходимлари ва гуруҳ назоратчилари кузатуви остида амалга оширилган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги