Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» тўлиқ ёниб кетди — фото

Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобили ёниб кетди, деб хабар беради ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 10 август куни соат 22:00 ларда 4Р-38 автомобиль йўлининг 19-километрида Шароф Рашидов туманида яшовчи «Nexia» ҳайдовчиси чорраҳадан чапга бурлиб олаётган «Cobalt»нинг орқа томонидан келиб урган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобилида ёнғин келиб чиққан ва машина тўлиқ ёниб кетган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ Жиззахда юк машиналар тўқнашиб, ёниб кетгани, Бухорода ҳаракатланaётган «Matiz»да ёнғин чиққани, Наманганда юк, Қашқадарёда эса енгил машина ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади