Жиззахдаги махсус полигонда қарийб 3,5 млн тонна чиқинди йиғилиб қолгани маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва давлат экология қўмитаси томонидан Жиззах вилоятидаги экологик вазият ўрганилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Қайд этилишича, вилоят ҳокимлигида ҳокимлик масъуллари, мутасадди корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги муаммолар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бўйича учрашув ташкил этилган. Шунингдек, вилоят экология бошқармасида Жанубий Кореянинг «Techcross water&energy» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилган.

Унда Жиззах шаҳрида ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалаш масалалари муҳокама қилинган. Компания томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 17 миллион доллар бўлган оқова сувларни тозалаш иншооти қурилиши юзасидан маълумоти тингланиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.

Шунингдек ишчи гуруҳ вакиллари Маиший чиқиндилар саралаш станцияда ташкил қилинган ишлар билан танишган.

Қайд этилишича, полигонга Жиззах шаҳри ва учта тумандан кунига 400 тоннадан зиёд чиқинди олиб келинади. Сенатор сўзларига кўра, ҳозирги вақтда полигонда қарийб 3,5 миллионн тонна чиқинди йиғилиб қолган.

«Афсуски, полигонда чиқиндиларни жойлаштириш ва санитар талабларга риоя этиш етарли даражада йўлга қўйилмаган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда бир йилда қанча маиший чиқинди ҳосил бўлиши маълум қилинганди ва Сурхондарёда чиқинди сувлар Амударёга оқизилаётгани аниқланганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди