«Magic City»да сураткашлардан бири ҳамкасбини пичоқлаб қўйди

Тошкентдаги истироҳат боғларидан бирида сураткаш бошқа бир ҳамкасбини пичоқлаб қўйди, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 6 август куни кечқурун Магиc Cитй истироҳат боғида фаолият юритаётган икки сураткаш ўртасида жанжал юз берган. Оқибатда Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ. К. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.К. га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилган.

Аввалроқ Қашқадарёда эркак маҳалладошини пичоқлаб қўйгани, Наманганда 22 ёшли йигит қариндошини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди