Минилган Toyota Land Cruiser 300 янгисидан икки баравар қимматга сотилмоқда
Бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Япония автомобиль бозорида нооддий вазият юзага келди — Toyota минилган автомобиллари янгиларига нисбатан қиммат сотила бошланди. Бунга ишлаб чиқаришдаги бир қатор тўхташлар сабаб бўлди. Шу кунларда компания харидорларнинг талабларини ўз вақтида тўлиқ қондиришга улгурмаяпти.
Июль ойи охири иккиламчи бозорда Toyota Land Cruiser ZX 2022 моделининг ўртача нархи 99 000 долларни ташкил этди. Бу тавсия этилган нархдан икки баравар юқори, деб ёзади Tarantas.news.
Шунингдек, янгисига нисбатан минилганининг қиммат бўлиши нафақат Toyota Land Cruiserда, балки бошқа автомобил моделларида ҳам учраб турибди. Масалан, Японияда 2021 йил ишлаб чиқарилган Executive Lounge S гибрид модификациясидаги Toyota Alphard микроавтобуси минилганининг нархи ўртача 59 минг долларга, янгиси яъни шунга ўхшаш конфигурациядаги машина эса 51 минг долларга баҳоланмоқда.