Наманганда 42 ёшли эркакни ҳеч бир сабабсиз калтаклаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилояти ИИБ Поп туманида 42 ёшли эркак калтаклангани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 26 июнь куни соат 19:00 ларда туманнинг «Олмазор» МФЙда яшовчи 19 ёшли фуқаро Чуст туман «Шувар» МФЙда яшовчи 42 ёшли эркакни ҳеч бир сабабсиз жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, баданининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда фуқаро тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган. Поп туман СТEБнинг хулосасида жабрланувчининг баданидаги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра «ўртача оғир тан жароҳатлар» тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Поп туманида яшовчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-модда (безорилик) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Бухорода эркак қизига гап отган ақлан заиф йигитни калтаклагани, Наманганда онасини калтаклаган фуқаро қамалгани, Қашқадарёда эркак ўзини калтаклаган маст қариндошини белкурак билан ургани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади