16:43 | 11.08.22 788

«Одил судлов — демократик давлатнинг бош мезони» — Ихтиёр Абдураззоқов

Ҳуқуқшунос судлар фаолияти ҳақида фикр билдирди

Кеча Олий суд раиси Козимжон Комилов ишдан олиниб, ўрнига Бахтиёр Исламов сайланди. Бугун Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков уни жамоага таништириб, соҳада кўзга ташланаётган камчиликларга тўхталди. Сўнгги пайтларда суд органларига нисбатан аҳолининг ҳақли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайгани қайд этилди.

Суд – жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилувчи олий инстанция, адолат қарор топишини таъминловчи орган ҳисобланади. Биз у ёки бу масалада ўзаро келишувга эриша олмасак, охир-оқибатда суд орқали муаммони ҳал қилиш мумкинлигига ишонамиз. Бироқ, суднинг адолатига шубҳа туғилса-чи? Бу ҳолатда жамиятда коррупция, “самосуд”лар урчиши, парокандалик юзага келиши мумкин.

Айнан шунинг учун, Конституциявий ислоҳотлар билан бир қаторда Суд тизими фаолиятини такомиллаштириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

“Конституциявий қонун лойиҳасида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Судлар фаолиятининг судьялар ҳамжамияти томонидан ташкил этилиши, бошқарилиши ва назорат қилиниши суд ҳокимияти мустақиллигини амалда таъминлашнинг асосий кафолатларидан ҳисобланади”, – деб ёзади Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Ихтиёр БЕКОВ.

Суд ҳокимиятининг мустақил бўлишида унинг мустақиллигини таъминлашга кўмаклашадиган орган – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўзи ҳам мустақил ва айни вақтда судьялар мустақиллигининг том маънодаги ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борадиган орган сифатида шаклланишида унинг мақомига доир конституциявий нормаларнинг аҳамияти катта.

Конституциявий қонун лойиҳаси 111-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг суд корпуси шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминловчи мустақил органидир” деб белгилаш назарда тутилмоқда.

Мазкур ислоҳотнинг зарурияти Судьялар олий кенгашининг мустақиллигини, Кенгаш фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, коллегиаллик, холислик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги ва очиқлигини янада такомиллаштириш билан боғлиқ дейиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши фаолияти 2017-йил 6-апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий Кенгаши тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Мазкур қонунга кўра, Кенгаш ўз фаолиятини қонунийлик, мустақиллик, коллегиаллик, холислик, ўз аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги ва очиқлик каби асосий принциплар асосида амалга оширади.

Халқона қилиб айтганда, кенгаш судьялик лавозимларига номзодларни энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлов асосида танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия этиш орқали судьялар корпусини шакллантириш;

  • судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупсия ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш;
  • Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • судьяларни касбий жиҳатдан тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, судьялар фаолияти самарадорлигини замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш;
  • раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун муносиб судья кадрларни танлаб олиш, шунингдек уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш масаласи юзасидан ташаббус кўрсатиш;
  • оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя етилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ҳамда уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаларини бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокимиятининг мустақиллигини ажратиб кўрсатувчи қоидалар олдин ҳам бўлган. Бироқ, бундай умумий маънодаги қоидаларни турлича талқин қилиш мумкин.

Конституцияга киритилаётган норма Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг мустақиллигини янада кучайтириб, судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, бу борада очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантиришга эришишга хизмат қилади.

Ихтиёр Абдураззоқов, ҳуқуқшунос


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 68
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 444
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240