Ўзбекистонда камёб касалликларни даволаш дорилари рўйхати кенгаяди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «ABC»

Ҳужжат лойиҳасига кўра, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатига кам учрайдиган касалликларга қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда.

Амалдаги рўйхатда 171 та дори воситаси ва тиббий буюмлар киритилган. Янги рўйхатга 5 турдаги дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда. Булар:

  • блинатумумаб (лимфоид қон ишлаб чиқаувчи ва уларг яқин бўлган тўқималар хавфли ўсмалари);
  • акалабрутиниб (сурункали лимфолейкоз касаллиги);
  • помалидомид (миелома касаллиги);
  • экулизумаб (рекомбинант моноклонал антитанача ҳисобланади);
  • антимикробли гидрогель боғлами Мирамистин билан 7,5 х 10 сантиметр бинт (буллёз эпидермолизи).

Аввалроқ Ўзбекистонда миокард инфаркти ва инсультдан ўлим кўрсаткичи камайтирилиши, Президент Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига оид қарор имзолагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди