Ўзбекистонда телеканаллар фаолиятида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда 15–22 август кунлари теледастурларни эфирга узатиш қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мамлакат аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

Навбатдаги профилактика ишларини 15–22 август кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача вақт оралиғида ҳудудлар бўйича босқичма-босқич ўтказиш режалаштирилган.

15-22 август кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат фақат бир кун тунги соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларни узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади.

Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси («тюнер» ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта бу каби профилактик тадбирлар 2021 йилнинг июнида ўтказилган эди. Ўшанда 6–30 июль кунлари телеканаллар фаолияти вақтинча тўхтатилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди