«Ўзбекнефтгаз»: Туркияда ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида енгил атлетикачиларимиз узунликка сакраш, найза улоқтириш ва югуриш баҳсларида совринли ўринларни эгаллашди

Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида 56 мамлакатидан ташриф буюрган атлетлар қаторида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ҳам совринли ўринлар учун беллашишмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ушбу мусобоқада иштирок этаётган атлетларимизнинг ҳолати ва кутилаётган натижалар, уларнинг кайфияти ҳамда муваффақиятли иштирок этишлари борасида терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашиб, спортчиларимизнинг ғалабаси уларнинг издошлари учун мотивация бўлиши, шу сабаб имкон қадар совринли ўринларни эгаллаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Спортчилар эса мусобоқанинг дастлабки кунларидаги иштирокларининг ўзидаёқ, ижобий натижалар қайд этиб спорт ишқибозларига хурсандчилик улашишмоқда.

Жумладан, узунликка сакраш бўйича баҳсларда иштирок этган спортчимиз Роксана Худоёрова 6.32 метрлик натижа билан бронза медалга эгалик қилди.Ушбу дастурда қатнашган яна бир енгил атлетикачимиз Даря Резниченко ҳам 6.28 метр натижа билан кучли бешликдан жой эгаллади.

Енгил атлетикачиларнинг яна бир ғалабаси эса Наргиза Қўчқорава томонидан қўлга киритилди. У найза улоқтириш мусобоқасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб 56.08 метр натижани қайд этди ва бронза медалга сазовор бўлди.

Ислом бирдамлик ўйинларидаги ушбу йўналишда баҳсларда иштирок этган вакиламиз Мушаррафхон Саидаҳмедова 56.06 метр натижа билан тўртинчи ўринни банд этди.

Конья-2021ўйинларида енгил атлетикачилар сафида 400 метр масофага югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева ўзига билдирилган ишончни оқлади.

Фарида Солиева 54.07 натижа билан марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва 21 ёшли спортчимиз мусобоқанинг кумуш медалини қўлга киритди ҳамда ўз фаолияти энг яхши кўрсаткичини янгилашга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида