Қорақалпоғистонда «Lacetti» ва ЙПХ машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 10 август куни «Lacetti» ва ЙПХ машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 10:30 да туман ҳудудидан ўтувчи 4H-155 «Бостан-Сарабий» автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи (Автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга эмас), 1977 йилда туғилган З.Ю. «Lacetti» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н.А.га бириктирилган «Nexia-3» русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида, «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.Ю. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразм вилоятининг Боғот туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспектори бошқарувидаги хизмат автомобили билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этганди. Шунингдек, Тошкентда 5 ёшли пиёданинг ўлимига олиб келган ЙТҲ сабаби маълум бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди