Қозоғистонда шакарни пора сифатида бериш бошланди

Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати Қўстанай вилояти барқарорлаштириш жамғармасидан шакар тарқатишнинг ноқонуний схемасини аниқлади.

Фото: «Kapital.kz»

Аниқланишича, ҳокимлик ва «Тобол» қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативи ходимлари шакар тақчиллигидан фойдаланиб, уни маълум тадбиркорларга навбатсиз ва ортиқча миқдорда вилоят барқарорлаштириш жамғармаси ҳисобидан бир килограммни 420 тенгедан арзонлаштирилган ҳолда берган.

«Бунинг эвазига тадбиркорлар 100 килограмдан 500 килограмгача шакарни ҳокимлик ходимларига мукофот сифатида берган. Бундан ташқари, тадбиркорлар аҳолига шакарни белгиланган 10 фоиз ўрнига 100 фоизлик устама билан сотган», дейилади хабарида.

Барқарорлаштириш фонди омбор мудирининг шахсий гаражи текширилганда 900 килограмм шакар топилиб, мусодара қилинган. Қўлга олинган шакар барқарорлаштириш фондига қайтарилган.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси май ойидан олти ой муддатга шакар ва хом қамиш шакарини мамлакатдан олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлаган. Бу каби тақиқ Қирғизситонда июнь ойида кучга кирган. Қозоғистонда шакар ортидан пиёз нархи ҳам кескин ошган. Бунга қўшни мамлакатлардан бўлган талаб сабаб қилиб кўрсатилган.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди