Сирдарёда 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ собиқ раҳбари аниқланди

Сирдарё вилоятида сохта ҳужжатлар орқали 614 миллион сўмни ўзлаштирган жамият раҳбари аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда «С.О.» МЧЖ собиқ раҳбари А.Х. ва собиқ ҳисобчиси И.М. ойлик иш ҳақи тарқатилгани ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали жами 614 миллион сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлики аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқланганди. Шунингдек, ДХХ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида йўл инфратузилмаси объектларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган эди.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади