Сирдарёдан Тожикистон орқали Қўқонга автобус қатнови йўлга қўйилади

Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи Гулистон—Қўқон (Тожикистон орқали) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бошқарма мазкур йўналиш бўйича қатновлар қайси санадан бошланишига аниқлик киритмаган, фақат «тез кунларда» дея қайд этган.

Маълум қилинишича, қатновларни ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга ошириш режалаштирилмоқда. Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус «Ховособод» ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги «Андархон» чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради. Йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.

Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилояти Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилгани, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 2 апрелдан Тожикистонга автобус қатнови синов тариқасида йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади