Тошкент–Нижний Новгород йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди

11 августдан Тошкент—Нижний Новгород халқаро йўналиши бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб хабар беради «Tashtrans.uz».

Фото: «Tashtrans.uz»

Халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови ҳафтанинг ҳар пайшанба куни эрталаб соат 06:00 да «Тошкент» автовокзалидан йўл олади. Йўлкира ҳақи — 953 минг сўмни ташкил этади.

Тошкентдан Нижний Новгородгача бўлган масофа — 3 минг километр.

Аввалроқ Транспорт вазирлиги «Тошкент» автовокзалидан Россия шаҳарлари ва қўшни давлатларга ташкил этилаётган автобус рейсларида йўловчиларнинг хавфсизлиги қандай таъминланиши тўғрисида маълумот берганди. 18 июлдан бошлаб Транспорт вазирлиги томонидан қуйидаги халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари қайта тикланганди:

  • Тошкент—Москва йўналишида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, чипта нархи — 1 миллион сўм;
  • Тошкент—Қозон йўналиши, ҳар сешанба ва жума кунлари, йўналиш нархи — 800 минг сўм;
  • 20 июлдан бошлаб эса Тошкент—Санкт-Петербург йўналиши ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунларида, чипта нархи — 1 миллион 250 минг сўм.
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди