Тошкентда эркак «Central Park» яқинида оққушни тутиб, уни оила даврасида еди — видео

Тошкентда эркак «Central Park»дан учиб чиққан оққушни тутиб, уйига олиб бориб оила даврасида еди. Бу ҳақда «Меҳр ва оқибат» нодавлат нотижорат ташкилоти хабар берди.

Фото: Википедия

Маълумотларга кўра, қуш панжара устидан учиб ўтиб, одамлар юрадиган йўлакка тушган. У ерда эркак уни ушлаб, уйига олиб кетган. Эркак топилгач, 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлагани ва кейинроқ улар қушни еганини маълум қилган.

«Меҳр ва Оқибат» вакиллари, боғ ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори 6 август куни эркак ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.

Эркакнинг сўзларига кўра, улар оққушни оқ ғоз деб ўйлашган, уни овқатлантирмоқчи бўлишган, лекин у овқатдан бош тортган. Эркак 1,8 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.

Аввалроқ Тошкентда тирик мушукни пакетга солиб, ахлатга ташлаган эркакка суд ҳукми ўқилгани хабар берилган. Шунингдек, Ангренда уйсиз ҳайвонларни ушлаш хизмати ходимлари жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлгани маълум қилинганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди