Тошкентда қурилиш компанияси 11 та дарахтнинг илдизига зарар етказганини яшираётгани айтилмоқда — видео

«Discovery Invest» компанияси Тошкентнинг Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 11 та дарахтнинг илдизига шикаст етказган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Фото: Telegram / «Эффект Макаренко»

Макаренконинг ёзишича, мазкур ҳолат июнь ойида содир бўлган. «Ҳозирда кавланган чуқурларни кўмиб, экологик жиноятни яширишга уринишмоқда. Давлат экология қўмитаси иш очмади», — деб ёзади блогер.

Шунингдек, Макаренконинг сўзларига кўра, компания вакили унинг қўлидан ушлаб, телефонини тортиб олишга уринган, жисмоний куч ишлатиш билан қўрқитган.

«Аввал бошидан у ‘Discovery Invest’ вакили эканини тасдиқлади. Объект паспорти йўқ», — дейди у.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура маълумотига кўра, Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати текширилган. Мутахассислар томонидан Чилонзор шоҳ кўчасидаги қурилиш ҳудудида мавжуд бўлган 108 та дарахтлар аҳволи ўрганилган.

Президент Администрасияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида Президент топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди