Тошкентда ШҲТнинг Иқтисодий форуми бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида 16-17 август кунлари Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ШҲТнинг II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Dunyo» агентлиги хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, форумда иштирокчилар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, шу билан бирга, ШҲТ маконида алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Тадбирларда, шунингдек, ялпи мажлислар, шўба сессиялари, икки томонлама учрашувлар, «B2B» музокаралари бўлиб ўтади. Форумнинг тадбирларга бой кун тартибида рақамли иқтисодиёт, «яшил» технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, бошқа устувор йўналишлардаги шериклик салоҳиятини очиб берилиши кутилмоқда.

ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар ва корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ШҲТ маконидаги ҳудудларга инвесторларни жалб этиш учун самарали платформага айланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, биринчи форум 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди