Тошкентда ширкат раҳбари 350 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштиргани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида  «О.Б.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 миллион сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин, Фарғонада тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва ҳисобчи ушлангани, Тошкентда «ЖЕК» раҳбари шериклари билан салкам 300 млн сўмни «еб юборгани», Тошкентда фуқаролардан 431 млн сўм ўзлаштирган ширкат раҳбари қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди