Тошкентга 6 ойда ҳудудлардан қанча одам кўчиб келгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 170 кишига камайган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келганларнинг:

  • эркаклар – 12 086 киши;
  • аёллар – 13 204 киши.

Аввалроқ 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этгани тўғрисида хабар берилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси 35,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 17,7 миллиони аёллар бўлса, эркак сони бироз кўпроқ — 17,9 миллион. Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18,1 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,5 миллион нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади