Хитойда аниқланган янги вирус хавфи баҳоланди

Хитойда ҳайвондан келиб чиққан янги «Ланъя» вируси одамларга юқаётгани ҳақида хабар берилганди. Россиялик вирусолог, биология фанлари доктори Алексей Аграновский мазкур вирус хавфини баҳолади.

Фото: «Reuters»

Мазкур вирус ҳозиргача 35 кишида аниқланган. Инфекцияланганларда иситма, холсизлик ва йўтал аломати кузатилган. Ҳозирча касалликдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Гепинавируснинг ўзи узоқ вақт олдин кашф этилган, аммо одамлар илгари у билан касалланмаган. Одамларга ҳайвонлардан юқиши мумкин бўлган янги тур нисбатан яқинда пайдо бўлган. Вируснинг одамдан одамга юқиши эса ҳали номаълум.

Аграновскийнинг сўзларига кўра, «Ланяъ» генипавируси ҳали хавфлилик даражасини намойиш қилмаган.

«Хитойлик тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, янги генипавирусни ҳеч қандай ҳолатда хавфли деб бўлмайди. Бу вируснинг қўзғатувчиси жамиятнинг эмас, балки мутахассисларнинг манфаатлари доирасида қолиши керак бўлган ҳолат. Ҳозир ‘Ланяъ’ вируси билан одамларни қўрқитмаган бўлардим», — дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, генипавируснинг янги тури Хитойдан ташқарига чиққан тақдирда ҳам ташвишланишга ҳожат йўқ.

«Вируснинг тарқалиш эҳтимоли паст. У енгил аломатларни келтириб чиқаради ва ундан бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Ҳозирча ундан қўрқиш учун асос йўқ», — таъкидлаган Аграновский.

Аввалроқ Хитойда ўлимга олиб келадиган бубонли вабо аниқланганди. Шунингдек, Хитойда 4 яшар бола H3N8 парранда грипига чалинганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди