Хитойда ҳайдовчисиз бошқариладиган таксиларга рухсат берилди — видео
Бошқарувда муаммо юзага келса, қандай ҳал этилиши очиқланди
Хитойнинг биринчи тўлиқ автоном, ҳайдовчисиз бошқариладиган таксилари тез орада Ухан ва Чонгчингда йўловчиларга хизмат қилади. Бу ҳақда «New Atlas» хабар берди.

«Baidu» компаниясининг Apollo 5-авлод деб номланган бошқарувсиз автомобилга иккита рухсатнома берилган. Унга кўра, такси Уханда эрталаб соат 09:00 дан 17:00 гача 13 квадрат километр майдонда, Чунцин шаҳрининг Юнчуань туманида 30 квадрат километр майдонда 9:30 дан 17:30 гача ҳайдовчисиз саёҳатлар учун ҳақ олиши мумкин.
Ҳар бир зонада бешта Apollo 5 автомобиллари ишлайди, агар транспорт воситалари ҳар қандай қийин вазиятга тушиб қолса, масофавий ҳайдовчилар уларни бошқаришга киришади. Таксиларнинг дастлабки ҳаракатланиши камералар орқали диққат билан кузатилади.
Яқинда «Baidu» компанияси 6-авлод тўлиқ автоном автомобилини тақдим этган. Apollo RT6’нинг нархи 250 000 юанни (37 095 доллар) ташкил этади ва у 2023 йилдан ишлаб чиқарилади.
Аввалроқ Хитойда қуёш энергиясида ишлайдиган ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқарилани намойиш қилинганди. Шунингдек, Францияда ҳайдовчисиз автобус йўловчиларга хизмат қилишни бошлаганди.