Зеленский Украинадаги урушни тезроқ тугатиш нимага боғлиқлигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский армиянинг қуроллари қанчалик кучли бўлиб, узоқ масофага мўлжалланган бўлса, уруш тезроқ тугашини маълум қилди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президент 10 августь куни кечки мурожаатида Россиянинг ҳужумларини қоралаб, жавоб заралари берилишини айтган.

«Ушбу қийин 168-чи мудофаа куни тугагандан сўнг, бир нечта нарсаларни айтиб ўтиш керак. Биринчидан. Украина қуролли кучлари, бизнинг разведка ва ҳуқуқ-тартибот идораларимиз Днепропетровск вилоятининг Россия томонидан ўққа тутилишини жавобсиз қолдирмайди.

Русларнинг марганецга зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Ўндан ортиғ одам яраланган, беш нафарининг аҳволи оғир. Рус қўшинлари ‘Град’лар билан зарба берди. Россия террорининг яна бир кўриниши Украинага ҳарбий ёрдамни ошириш зарурлигини яна бир бор исботлади», — деган Зеленский.

Зеленский ўзининг видеомурожаатида урушни тугатиш муддати ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Кимдир бир ой, кимдир бир йил, яна кимдир бундан ҳам кўпроқ вақт кетишини айтмоқда. Лекин вақт масаласи аслида Россия томонидан йўқотишларга бевосита боғлиқ. Уларда қанча кўп йўқотишлар бўлса, биз ўз еримизни тезроқ озод қиламиз ва Украина хавфсизлигини кафолатлаймиз. Давлатимизни ҳимоя қиладиган ва Украинага ёрдам берадиган ҳар бир киши уруш вақти қисқариши учун босқинчиларга энг катта йўқотишларни қандай етказиш мумкиноигини ўйлаши керак», — деган Украина раҳбари.

Аввалроқ Зеленский Россиянинг Украина ҳудудида референдум ўтказиши қандай оқибатларга олиб келишини айтганди. Шунингдек, Зеленский Украина ҳудудларини озод қилиш муддатини маълм қилган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди