Зироат Мирзиёева номидан мукофот пуллари тарқатилаётгани рад этилди

«Zamin» халқаро жамоат фонди ижтимоий тармоқларда Зироат Мирзиёева номидан мукофот пуллари тарқатилаётгани айтилган хабарларни рад этди.

Фото: «Zamin Foundation»

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда «Zamin» фонди Васийлик кенгаши раиси номидан сохта аккаунтлар очилиб, хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.

«Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

«Zamin» фонди лойиҳалари ҳақида унинг веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлиш мумкин.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев номидан ёрдам пули тарқатилаётгани айтилган хабарлар рад этилганди. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган эркак ушланганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, пул ишлаган 39 ёшли сурхондарёлик эркак қўлга олинганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади