«2026 йилга бориб иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади» — Президент

Президентнинг металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашуви бошлангани ҳақида хабар берилганди. Йиғилиш чоғида иқтисодиётнинг эҳтиёжини қондириш учун қанча металл керак бўлиши ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда «ЎзА».

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишсиҳа, ўз вақтида «Меткомбинат» учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металл (лом)ни қайта ишлаш етарли бўлган. Лекин бугунги кунда мамлакат иқтисодиётида қора металлга бўлган талаб 4 миллион тоннани ташкил этиб, унинг 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда.

Хусусан, қурилишда йилига 2,4 миллион тонна, муҳандислик тармоқлари учун – 680 минг тонна, саноатда – 970 минг тонна, шундан машинасозлик ва электротехникада – 450 минг тонна металл ишлатилади.

Маълум бўлишича, келгуси беш йилда металлга эҳтиёж машинасозликда – 1,4 баробарга, электротехникада – 2 баробарга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда 7 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилади.

«Бу — 2026 йилга бориб иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади, дегани. Жумладан, 2 миллион тонна металл прокати, 550 минг тонна темир лист, 3 миллион тонна металл буюмлар талаб этилади.

Шу билан бирга, сўнгги беш йилда жаҳон бозорида металлга бўлган талаб ошгани боис унинг нархлари 1,3 баробарга ўсган. Бундан ташқари, бугунги мураккаб вазиятда етказиб бериш занжирлари узилиши, йирик хорижий металлургия корхоналари фаолиятидаги қийинчиликларни ҳам кўриб турибмиз. Бу ҳолатлар қурилиш ва ишлаб чиқариш таннархига, тармоқларимиз рақобат-бардошлигига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳам, айни ҳақиқат», деган Шавкат Мирзиёев.

Бундан ташқари, бундан фақат битта хулоса — «биз олдимизга қўйган катта мақсадларга фақат ва фақат металлургия саноатини жадал ривожлантириш орқали эришишимиз мумкинлиги» қайд этилган.

Шунингдек, давлат раҳбари соҳани ривожлантириш учун мутахассислар керак бўлиши ҳақида гапирган.

«Соҳа рақобатбардош бўлиши учун малакали кадрлар, илм-фан ва инновациялар зарур.

Мисол учун, 1 тонна қора металл қиймати жаҳон бозорида 600 доллар бўлса, мураккаб пўлат қотишмаларининг нархи тоннасига 10 минг доллардан ошади.

Бундай инновацияга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун авваламбор, чуқур билимга эга геологлар, тоғ-кон ва металл қуйиш муҳандислари, кимёгар ва технологлар, материал-шунослар, IT ва логистика каби кўплаб йўналишлар бўйича мутахассислар керак бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди