«Амир Темур тузуклари»га шарҳлар дунёнинг турли тилларида

Россиялик олим Владимир Квинтнинг «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: Тузукларга шарҳлар» монографияси олти тилга таржима қилиниб, нашр этилган.

Фото: «Bugun.uz»

Илгари китоб рус, ўзбек ва поляк тилларида нашр этилган ва Россия, Ўзбекистон ҳамда Польшада кенг тақдимоти ўтказилган. Энди бу асарни  қирғиз, инглиз ва хитой тилларида ҳам ўқиш имкони туғилди. Китоб- буюк саркарда ва атоқли давлат арбоби, стратег Амир Темур ижодининг қайта чоп этилган факсимиль нусхаси ҳисобланади.

Муаллиф «Темур тузуклари»ни синчиклаб ўрганиб чиққан, китобнинг давлат арбоблари, етакчи стратеглар ва стратегик ўқитиш бўйича мутахассислар учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган қисмларининг қисқача мазмунини тузган ва уларни шарҳлаган.

Ушбу асар давлатлар раҳбариятига давлат, ҳарбий ва хўжалик бошқаруви даражасида стратегик қарорлар қабул қилишда ёрдам бериш ҳамда Амир Темур тажрибасини оммалаштиришга қаратилган. Чунки кўпчилик экспертларнинг фикрича, Тузукларда баён этилган ғоялар ҳозирги кунларда, замонавий дунёда ҳам, ҳар қачонгидан долзарброқдир.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади