Байден ёзги таътилни қаерда ўтказаётгани намойиш қилинди — фото
АҚШ президентига таътилда оиласи ҳамроҳлик қилмоқда
АҚШ президенти Жо Байден ёзги таътилни Жанубий Каролина штатининг Киава оролидаги денгиз соҳилидаги қасрда ўтказмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, «New York Post» хабар берди.

Маълум қилинишича, Оқ уй раҳбари ва унинг оиласи 20 миллион долларлик мулкда мутлақо бепул яшамоқда. Қаср Байденга Демократик партиянинг узоқ йиллик ҳомийларидан бири Мария Олвин томонидан тақдим этилган. Унда тўққизта ётоқхона, бир нечта бассейн ва атрофида жуда катта майдон мавжуд. Қаср палма дарахтлари билан ўралган.
«Улар илгари ҳам бу ерда қолган, бунинг учун пул тўламаган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Байден жуфтлиги сарой эгасини тахминан 10 йилдан бери билади ва Олвин бир неча бор амалдаги давлат раҳбарининг сайловолди кампаниясига, жумладан, 2020 йилги сайловларда ҳам маблағ сарфлаган. Байденга тегишли жамғармаларга 35 минг долларлик чек юборган.




Аввалроқ Байден маъмурияти ходимларининг даромади эълон қилганди. Шунингдек, Байден ва унинг рафиқаси 2021 йилда қанча даромад топгани айтилган.