Фарғонада буюмларни қайта ишлаш цехида ёнғин содир бўлди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган цехлардан бирида ёнғин чиқди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум қилинишича, 11 август куни соат 22:00да Марғилон шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига шаҳарнинг «Наврўз» МФЙ кичик саноат зонасида жойлашган фуқаро М.М.га қарашли «Яроқсиз буюмларни қайта ишлаб, суюқ обойга хом-ашё тайёрлаш цехи»да ёнғин содир бўлгани бўйича хабар келиб тушган.

Содир бўлган ёнғин жойига қутқарувчилар соат 22:33 да етиб бориб, олов 22:38 да ўраб олган ва 23:10 да ёнғин бутунлай ўчирилдган.

Ҳодиса натижасида цехнинг 105 квадрат метр майдонида яроқсиз буюмлар ёнган. Содир бўлган ёнғин натижасида жабрланганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, пойтахтдаги «Корзинка»да ҳам ёнғин чиққанди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди