Фарғонада эркак синглиси сабаб бошқа бир эркакни пичоқлади — видео

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 11 июль куни яшовчи фуқаро синглисининг оиласидаги келишмовчиликларга сабабчи бўлган бошқа бир шахс билан вазиятни муҳокама қилмоқчи бўлиб, уни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

«Ўзаро оилавий келишмовчилик, болага тан жароҳати етказиб қўйдим, қилган ишимдан афсусдаман. Енгиллик беришларингизни сўрайман», — дейди айбланувчи.

Кўрсатилган тиббий муолажалар сабаб жабрланувчининг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаган эди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди