Фарғонада ИИБ ходимлари дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўяётгани айтилди

Фарғона вилояти ИИБ Бувайда туманида профилактика инспекторларида дўконлардаги пичоқларни олиб қўяётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Бувайда туманидаги қишлоқларда профилактика инспекторлари дўконлардаги пичоқ ва қайчиларни олиб қўйиб, жарима ёзилаётгани ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Маълум бўлишича, Бувайда тумани ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ходимлари томонидан туман ҳудудида бевосита тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш бўйича «Оқтепа», «Хонобод» ҳамда «Қўрғонобод» МФЙларида профилактик тадбирлар олиб борилган.

Мазкур тадбирлар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-2-моддасида назарда тутилган, яъни (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) қоидаларини бузган 3 нафар фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

«Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда асосланмаган маълумотлар тарқатилганда, расмий муносабат билдирилмасдан туриб, ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида Бектемир тумани ҳокимлигида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳудудида тартиб ўрнатиш ва хавфсизликни оширишга қаратилган йиғилишда учи ўтмас пичоқларни сотиш таклиф этилганди. Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бозор ҳудудида сотиш учун мўлжалланган пичоқларни қатъий равишда махсус қулфли шиша витрина остида сақлаш таклифи билдирилган эди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди