Фарғонада халқаро институт ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўмон Султонлигининг «Atyab International Servise» компанияси муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги Халқаро институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари сифатида белгиланади:

  • республиканинг иқтисодиёти ва аграр секторини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал қила оладиган, халқаро таълим стандартлари даражасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув жараёнини ташкиллаштиришга хорижий тажриба, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнига малакали чет эллик ва хорижий таълим муассасаларида таҳсил олган, малакасини оширган халқаро тажрибага эга маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторини ривожлантириш учун жаҳон миқёсида рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантирадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида мукаммал технологлар, олимлар ва бизнес раҳбарларини етиштириш ва ҳоказо.

Белгиланишича, институт тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. У ерда ўқитиш давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўқитиш кундузги ва сиртқи шаклларда ҳамда масофавий таълим шаклида амалга оширилади.

Институт битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади, қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шароитлари институт томонидан хорижий ҳамкор билан келишган ҳолда белгиланади.

Институт жалб этилган хорижий мутахассислар, маҳаллий ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини мустақил белгилайди, кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, институт муассис билан келишган ҳолда янги истиқболли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очади.

Аввалроқ Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилиши, Ўзбекистонда педагогика йўналишида 10 та ОТМ очилиши тўғрисида хабар берилганди.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди