Конья-2021: Ўзбекистон спорт гимнастикачилари «Ислом бирдамлик ўйинлари»да шоҳсупани забт этмоқда

Туркиянинг Коня шаҳрида V «Ислом бирдамлик ўйинлари» бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик спорт гимнастикачилари шоҳсупага кўтарилишни бошлади.

Фото: «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати

«Ўзавтосаноат» компанияси Расулжон Абдураҳимов, Абдуллоҳ Асимов ва Ҳабибулло Эргашевни «Конья-2021: Ислом бирдамлик ўйинлари»да муваффақиятли чиқишлари билан табриклайди.

Айни кунларда спорт гимнастикачилар Туркиянинг Конья шаҳрида давом этаётган V «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг жамоавий дастурида гимнастика бўйича кўпкурашларда шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Асимов ва Ҳабибулло Эргашев жамоавий баҳсларда ўзларининг устунлигини исботлаб, кумуш медални қўлга киритишди.

Фото: «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати

Кўпкураш ва брусда машқлар натижаларига кўра Токио Олимпия ўйинлари иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов иккала юналиш бўйича учинчи ўриннларни эгаллади.

«Ўзавтосаноат» компанияси Расулжон Абдураҳимов, Абдуллоҳ Асимов ва Ҳабибулло Эргашевни «Конья-2021: Ислом бирдамлик ўйинлари»да муваффақиятли чиқишлари билан табриклайди.

Шунингдек, компания Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Мирзаев Равшан, Галкин Эвгений ва Абдусаматов Хусниддинни тарбияланувчилари юқори натижаларга эришганлари билан табриклайди.

Фото: «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати

UzAuto ва Ўзбекистон гимнастика Федерациясининг бутун жамоаси сизга янгидан-янги марраларни забт этишни, улкан ғалабалар ёр бўлишини тилайди!

Эслатиб ўтамиз, UzAuto кўп йиллардан буён ижтимоий лойиҳаларни қўллаб қувватлашда фаол сиёсат олиб бориб, гимнастика федерациясининг бош ҳомийси ҳисобланади.

Бундан ташқари, 22 февраль куни Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Шавкат Умурзаков гимнастика федерацияси президенти этиб сайланган эди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади