Ўзбекистонда ҳар йили ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади

Ўзбекистонда «Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади. Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади. Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

  • 1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
  • 2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
  • 3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).

Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришгга устуворлик берилади.

Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

Аввалроқ Қашқадарёда «Энг яхши туризм лойиҳаси» танлови ўтказилиши хабар берилганди. Шунингдек, вилоятда таниқли киноижодкорлар, маданият арбоблари иштирокида Президент ташаббуси билан ўтказилган иншолар танлови ғолиблари аниқланганди. 

Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Янгиликлар9:19 | 30.11.22
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди