«Ўзбекнефтгаз»: «Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 млрд 775 млн сўмлик талон-тарож ва камомад аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги корхоналарда молиявий ва комплаенс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ходимлари томонидан «Мароқанд нефть базаси» МЧЖда нефть маҳсулотларининг навбатдан ташқари инвентаризацияси ўтказилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, Булунғур ва Жомбой филиалларида нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.

Тезкор маълумотларга кўра, Булунғур филиалида жами 22 125,3 млн. сўмлик 2 612,9 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди, жумладан:

— Аи-80 автобензинидан 18 340,4 млн.сўмлик 2 382,1 тонна;
— ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 705,8 млн.сўмлик 44,1 тонна;
— ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн.сўмлик 111,6 тонна;
— ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн.сўмлик 75,1 тонна.

Тезкор маълумотларга кўра, Жомбой филиалида эса жами 51 649,7 млн. сўмлик 4441,2 тонна нефть маҳсулотлари камомади аниқланди, жумладан:

— Аи-80 автобензини 18029,6 млн. сўмлик 2341,7 тонна
— ЕВРО К-5 дизель ёнилғиси 81,7 млн. сўмлик 4,6 тонна
— Дизель ёнилғиси 1516,3 млн. сўмлик 92,3 тонна
— ЭКО дизель ёнилғиси 32022,1 млн. сўмлик 2002,5 тонна

Булунғур ва Жомбой филиалларида жами 73775,0 млн. сўмлик 7054,1 тонна нефть маҳсулотлари камомади аниқланди. Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ва бошқа тегишли департамент мутахассислари томонидан инвентаризация давом эттирилмоқда.

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва камомадларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тегишли тартибда тақдим этилди.

Ўрганишлар жараёнида, Булунғур филиали моддий жавобгар шахси Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилгани ҳамда бунинг натижасида тезкор маълумотларга кўра жами 21 494,7 млн. сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Мароқанд нефть базаси» МЧЖнинг хато-камчиликларга йўл қўйган жами 11 нафар масъул мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, 6 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган эди.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди