Президент уй-жой ва машинасозлик соҳасидаги таннархнинг ошиб кетишига хавотир билдирди

Бекободда Шавкат Мирзиёевнинг металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашуви давом этмоқда. Йиғилишда келажакдаги кутилаётган хавотирлар ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳам фикр билдирилди, дея хабар бермоқда «ЎзА».

Фото: «Bugun.uz»

Президент хомашё базасини яратиш тизими йўлга қўйилмаса, қандай оқибатлар кутиб тургани ҳақида гапирган.

«Металлургия соҳасида хомашё билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. Бугунги кунда 4 миллион тонна металга эҳтиёжимиз бор, лекин уларнинг ярмини импорт қиляпмиз. Келгусида эса эҳтиёжимиз 6 миллион тоннага етади. Шундан асосий эҳтиёж уй-жой соҳасида 15 фоиз, машинасозлик соҳасида 40 фоизга тўғри келади.

Агар ўзимизда хомашё базасини яратиш тизимини тўғри йўлга қўймасак, уй-жойлар ва машинасозлик маҳсулотларининг таннархи ошиб бораверади. Бу эса охир-оқибат аҳолига қийинчилик туғдиради», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Президент ушбу учрашувни бошлаб, ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида гапиргани хабар қилинганди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев 2026 йилга бориб мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлишини айтганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди