Россияда ўзбекистонлик йигит кўчада ўлик ҳолда топилди

Россияда кўчадан 23 ёшлик ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «Новости Одинцово»

Ўлим сабабини аниқлаш учун жасад ўликхонага юборилган. Хавфсизлик кучлари томонидан ҳеч қандай жароҳат сезилмаган. Аниқланишича, йигит бошига тушган зарбдан вафот этган. Ҳолат юзасидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш, оқибатида одам ўлимига олиб келиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Хавфсизлик ходимлари жиноят юзасидан 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Айбланучи 9 август куни ётоқхонада ўзаро жанжал оқибатида танишининг бошига тепгани аниқланган. У процессуал қамоққа олиниб, вақтинчалик изоляторга жойлаштирилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдиргани ва Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан қулаб, ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади