Шавкат Мирзиёев Бекободда металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда

Шавкат Мирзиёев 12 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириши ҳақида хабар берилганди. Президентнинг соҳа вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашуви бошланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилиш давомида Президент ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида гапирган.

«Бугун металлурглар шаҳри — Бекободда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг бориши билан танишиш ҳамда металлургия соҳаси истиқболларини сизлар билан бирга белгилаб олиш учун келдим.

Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида ишга тушган Ўзбекистон металлургия комбинати узоқ йиллар мамлакатимизда қора металлургия соҳасида ягона йирик корхона бўлиб келган эди. Сўнгги беш йилдаги ислоҳотларимиз натижасида 200 та янги корхона ташкил этилди ва ўтган йилнинг ўзида соҳада 16 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (2017 йилда 4 триллион сўм бўлган),– деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент металлургия соҳасида режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам сўз юритган.

«Ушбу корхоналарда 25 мингдан зиёд аҳолимиз меҳнат қилмоқда. Соҳада темир ва темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 баробар ўсиб, 2 миллион тоннадан кўпайди. Келгусида эса, биргина ҳозир бориб кўрган Қуюв прокат мажмуасида йилига яна 1 миллион тонна пўлат листлари ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади. Яъни, кўз олдимизда, мамлакатимизнинг юқори технологияларга асосланган янги тармоғи — замонавий қора металлургия саноати бунёд этилмоқда», — деган Шавкат Мирзиёев.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди