Суд қачон оқни оқ, қорани қора дея олади?

Инсон қадри масаласини бош ғоя қилиб олган давлатда энг асосий масалалардан бири инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўлиши лозим. Бунда асосий вазифани суд тизими бажаради, чунки адолатли ва мустақил суд тизими бўлмаган давлатда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди.

Фото: «RT»

Мустақил суд тизимини шакллантириш мақсадида сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд тизимининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш бўйича турли чора-тадбирлар амалга оширилди. Лекин шунга қарамасдан, ҳозирда фуқаролардан давлат идораларига келиб тушаётган мурожаатлар ва ижтимоий тармоқлардаги муҳоқамалардан бугунги кунда суд тизимидан халқнинг норози эканини пайқаш қийин эмас.

Мисол тариқасида, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан фуқароларга тегишли бўлган уй-жойларнинг ноқонуний бузиш ва мажбуран уйдан кўчирилиш, уларга бузилишга тушган уйи эвазига мутаносиб компенсация тўламаслик тўғрисида ҳал қилув қарорлари чиқараётгани, бир ҳил мазмундаги фуқаролик ишлари бўйича турли ҳал қилув қарорлари қабул қилинаётгани каби қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро нормаларга риоя этилмаганлиги, яъни фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқи таъминланмаётганидан далолат беради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ бўлим бошлиғи, Юридик фанлар номзоди Комила Олимованинг ёзишича, аслида, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият бўлишини таъминлашда муҳим ва самарали восита ҳисобланади.

Шу сабабли Конституциямизнинг 44-моддаси 2-қисмида «Ҳар бир шахс ўзининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун ўз иши ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан оқилона муддатларда, тенглик, тортишув ва адолат принциплари асосида кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга» эканлиги тўғрисидаги қоидани киритилиши бир томондан, ҳар кимнинг тегишли судга шикоят қилиш ҳуқуқини англатса, бошқа томондан, бу шикоятни кўриб чиқиб, унга қонуний, адолатли ва ошкора қарор қабул қилиш мажбуриятини англатади, деб ёзади Олимова ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида.

ИИВ бўлим бошлиғи, юридик фанлари доктори Сахипжамал Джолдасова эса, бир неча саволларни ўртага ташлаган.
«Нима учун айрим судьялар билган ҳолда ноқонуний қарор чиқаради? Нима учун судья чиқарган қарори юқори инстанцияда бекор бўлиб турган бир пайтда бемалол ва бехавотир юради?» дея саволлар берган мутахассис.

Унинг фикрича, одатда ноқонуний қарор чиқарилса, биринчи омил сифатида «ҳокимият вакиллари томонидан судга босим бўлганлиги», иккинчиси, «судья ва унинг яқин қариндошларининг дароматлари назоратсизликда» деган фикрлар бор халқда.

Судья ўзининг ҳар бир ҳаракати, яъни қарорларини қонунлар билан асослаб бериши шарт бўлган ягона одил судловни амалга оширувчи мансабдор шахс. Унинг ҳатти-ҳаракатларининг мезони Судьялар одоб-аҳлоқ кодексида белгиланган. Унда «Судьянинг фаолиятига ҳалқ ўзи баҳо беришини судья доимо ёдда тутиши лозим» деган қоида белгланган. Демак, судьянинг лавозимга лойиқ бўлиши ёки бўлмаслиги халқ ҳал қилиш лозим. Мана сизга ҳақиқий чек-лист, дейди ИИВ масъул ходими.

Умуман олганда, асосий қонунимиз – Конституцияда «ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқининг кафолатланиши» судьяларнинг «оқни оқ, қорани қора» деб айтиш учун имконият бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади