«Толибон»нинг машҳур уламоси мажсидда портлатилди
Ҳодиса Афғонистон ва Покистонда «шайхлар уруши»га олиб келиши айтилмоқда
Афғонистон пойтахти Кобулда 11 август куни худкуш террорчи «Толибон» ҳаракатининг машхур диний уламоси Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққонийни портлатиб юборди. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳаққоний «ИШИД»нинг кескин танқидчиси, Афғонистон ва Покистон «Толибон»ларининг уламоси бўлган. Унга нисбатан бир неча бор суиқасд уюштирилган, жумладан 2020 йил октябрда Пешоварда унга қарши теракт содир этилган.
Бироқ, 2022 йил 11 август куни юз берган терактда Ҳаққоний омон қолмаган. Ҳодиса унинг номи билан аталган масжидда содир бўлган. Уламонинг ўлимини «Толибон» ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий тасдиқлаган.
Ҳаққоний кўпчилик покистонлик уламолар сингари аёлларнинг таълим олиш тарафдори бўлган ва Кобулнинг (тўғрироғи, Қандаҳорнинг) бу борадаги ҳозирги ёндашувини бир неча бор танқид қилиб, барча ёшдаги қизларни мактабга боришга чақириб, раҳбариятни бу масалага эътибор қаратишга чақирган.
Раҳматуллоҳ Ҳаққонийни йўқ қилиш учун жавобгарликни «ИШИД» террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган. Худкушнинг исми Холид ал-Логарий бўлиб, уламо ишидчиларни ўлдиришга урингани сабабли йўқ қилинганини айтилган.
Айрим таҳлилчиларга кўра, Раҳматуллоҳ Ҳаққонийнинг ўлдирилиши Афғонистон ва Покистонда «шайхлар уруши»нинг бошланиши бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Афғонистондаги «Ал-Қоида» еткачисини йўқ қилгани ва «Ал-Қоида» ва «ИШИД» Афғонистонда ўз таъсирини кенгайтираётгани маълум қилинган.