Тошкентда ЙҲХХ бошлиғининг сохта «визитка»сини ясаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидовга тегишли экани айтилгани «визитка» сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганига муносабат билдирилди.

Фото: Telegram / «Nazoratuz»

Қайд этилишича, «визитка»да «Ўзбекистон Республикаси ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи», дея нотўғри лавозим кўрсатилгани ҳам ушбу қоғознинг сохта ва фирибгарлик мақсадида тайёрланганига исботи бўла олади.

ИИВ ЙҲХХ ахборот хизматига кўра, мазкур «визитка» билан боғлиқ ҳолат шу йили ЙПХ ходими томонидан аниқланган ва тегишли тартибда билдирги орқали маълум қилинган.

Ходимнинг билдиргиси асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 26 ёшли С.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран фирибгарлик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Суратда акс этган ‘визитка’ сохта бўлиб, ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи Саидов Олим Чориқуловичга тегишли эмас», — дейилади муносабатда.

Шунингдек, идора ташриф қоғози ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслигини ва ҳеч кимга муайян ҳуқуқ ҳамда имтиёз бермаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Фарғонада сохта ЙҲХБ ходими, Андижонда эса сохта ички ишлар ходими қамоққа олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда сохта орган ходимига жиноят иши қўзғатилган, Бухорода сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади