«Bayraktar» дронини 10 та давлат сотиб олмоқчи

Туркиянинг «Bayraktar TB2» дронлари дунёнинг 96 та мамлакатига экспорт қилинган, техникани сотиш олмоқчи бўлган даватлар сони яна 10 тага кўпайши мумкин. Бу ҳақда «DefenceNews» хабар берди.

Фото: «iXBT»

Маълум қилинишича, Польша Европада дроннинг биринчи харидорига айланган. Эндиликда Буюк Британия, Венгрия, Латвия, Литва, Саудия Арабистони, Босния ва Герцеговина, Сербия, Словакия, Уругвай ва Албания ҳам сотиб олишни кўзламоқда.

«Baykar Makina» Украинада дрон ишлаб чиқарадиган завод қуришни ҳам режалаштирмоқда. Аммо бу лойиҳа номаълум муддатга қолдирилган, чунки ҳозирги вазиятда уни амалга ошириш йиллар талаб қилиши мумкин.

Марказий Осиё «Bayraktar» учун яна бир истиқболли бозор ҳисобланади. Жумладан, 2021 йил Қирғизистон бундай дронларни харид қилган минтақадаги биринчи давлат бўлган. Уларнинг қанчасига буюртма берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Туркия ва Қозоғистон май ойида Туркиянинг дронларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича келишиб олган. Гап «Turkish Aerospace Industries» томонидан ишлаб чиқилган «TAI Anka» дрони ҳаиқда бормоқда.

Қурилма Қозоғистонда 2022 йил охири ёки 2023 йил бошида очиладиган қўшма корхонада ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Май ойида ҳам Тожикистон «Bayraktar TB2» сотиб олгани ва қўшни Қирғизистон бундан хавотир билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аввалроқ Туркияда Украина двигателига эга янги «Bayraktar» ишлаб чиқарилганди. Шунингдек, Путин Эрдўғонга Россияда «Байрактар» заводини қуришни таклиф қилганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди